Бизнинг компаниямиз муҳандис-электриклар ва электромонтажчиларни ишга қабул қилади.

   Tалаблар:
- Маълумоти камида ўрта-махсус бўлиши керак;
- Ёши 20дан 35гача бўлиши;
- Иш стажи камида 3 йил бўлиши;
- Ишга вақтида келиши;
- Сабабсиз иш қолдирмаслик;

    Иш режими:
- Иш кунлари Душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба;
- Дам олиш куни Якшанба;
- Иш вакти 9-00 дан 18-00 гача;
- Тушлик вақти 12-30 дан 13-30 гача;

   Қўшимча соц.пакетлар:
- Доимий иш билан таъминланади ва меҳнат шартномасига асосан меҳнат дафтарчаси юритилади.
- Бепул тушлик билан таъминланади;
- Махсус кийим ва иш қуроллари билан таъминланади;
- Белгиланган тартибда меҳнат таътили берилади;
- Тошкент вилояти туманларидан ишга қатнайдиганлар транспорт билан таъминланади ёки ойлик маошига йўл кира ҳақи қўшиб берилади;
- Ишчи ходимларни иш малакасини ошириш мақсадида компания томонидан бепул трейнинг ва машғулотлар олиб борилади;
- Карьеравий ўсиш имконияти бор;

   Ойлик маош:
- Электромонтажчилар учун 2 млн. сўмдан 2,5 млн. сўмгача;
- Мухандис-электриклар учун 3 млн. сўм ва ундан юқори;
- Ойлик маош ойма-ой ва ўз вақтида ҳар ойнинг 5 санасида берилади;
- Аванс пуллари хам берилади;
- Ойлик маошнинг аниқ миқдори суҳбатдан кейин белгиланади;
- Иш вақтидан ташқари ишланган соатлар учун ойлик маошга қўшимча устама пуллари қўшилади;
Иш бажариладиган худуд Тошкент шахри ва Тошкент вилояти.
Ишга жойлашиш бўйича суҳбатдан ўтиш учун душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума ва шанба кунлари соат 10-00дан 18-00гача 97 3436060 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожат учун:

Мамлакат коди: +998

Teл.:78 1476060

Факс.: 78 1476060

e-mail: azia.montaj.group@mail.ru

Мамлакат: Ўзбекистон Индекс: 100057

Тошкент шахар, Олмазор туман, Уста Ширин кўчаси, 136-уй